21:00 / 21.01.2019
3 955

Венесуэлада давлат тўнтарувига янги уриниш амалга оширилди

Венесуэлада давлат тўнтарувига янги уриниш амалга оширилди
Венесуэлада бир гуруҳ ҳарбийлар амалдаги ҳокимиятга қарши исён амалга оширишга уринди. Бу ҳақда мамлакат президентини қўллаб-қувватловчи миллий таъсис йиғини раҳбари Диосдадо Кабельо маълум қилди.

Кабельо твиттерда “зўравонлик амалга ошириб, аҳолида хавотир уйғотмоқчи бўлган ватан хоинлари” қўлга олинганини маълум қилган.
“Бизнинг қуролли кучлар, ватан соқчилари қурол ўғирлаган ватан хоинлари ва босқинчиларнинг майда гуруҳини яна ҳибсга олди”, дейилган хабарда.

Бу орада ОАВнинг маълум қилишича, исёнчилар пойтахт Каракас ғарбидаги миллий гвардия штабини ва шаҳар туманларининг бирини эгаллаб олиб, президентнинг истеъфосини талаб қилишмоқда.
Каракас кўчаларида ҳам ҳокимиятнинг сиёсатидан норози бўлганларнинг оммавий норозиликлари ўтмоқда, полиция намойишчиларни кўзни ёшлатувчи газ билан ҳайдамоқда. Намойишчилар исёнчи ҳарбийларни қўллаб-қувватлашмоқда.

Мамлакатнинг мухолиф парламенти раҳбари Хуан Гуаидо воқеаларга изоҳ бериб, Каракасдаги исён қуролли кучларда ҳукм сураётган умумий кайфиятни кўрсатишини айтган.

“Миллий гвардия қўмондонлигида юз бераётганлар республика қуролли кучларида ҳукм сураётган умумий кайфиятни намойиш қилади”, деб айтган Гуаидо.
Унинг таъкидлашича, миллий ассамблея конституция тикланишига кўмак кўрсатаётган ҳарбийларга барча зарурий кафолатларни беришга интилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Венесуэлада давлат тўнтарувига янги уриниш амалга оширилди