АҚШ ва Шимолий Корея махфий хизматининг ўн йил давом этган сирли алоқалари фош бўлди

  • 22 январь 2019, 20:35
  • 2 804
  • Дунё
  • АҚШ ва Шимолий Корея махфий хизматининг ўн йил давом этган сирли алоқалари фош бўлди
    АҚШ ва Пхеньян ўтрасидаги расмий дипломатик алоқа каналидан ташқари ахборот алмашиш учун яна бир сирли алоқалар канали борлиги маълум бўлди деб ёзади Дарё нашри.

    У марказий разведка бошқармаси ва Шимолий Корея разведка хизматчилари ўртасида бўлган. Уларнинг 10 йил давомида ўзаро сирли алоқаларда бўлиши дипломатик фаолиятдаги қийинчиликларни қоплашга ёрдам берган. Алоқа канали 2009 йилда яратилган. Шимолий Корея тарфдан бу билан Ким Ён Чхол шуғулланган.

    АҚШ ҳукуматига Дональд Трамп келгач ва Вашингтон ва Пхеньян ўртасидаги расмий мулоқот жараёни бошланган вақтда Ким Ён Чхол оммавий равишда алоқа гуруҳига қўшилган. 18 январь куни у давлат котиби Майкл Помпео билан учрашиш мақсадида Вашингтонга келган.

    Бундай алоқа каналининг очилишига АҚШ ва Шимолий Корея ўртасидаги дипломатик алоқаларнинг йўқлиги сабаб бўлган. Учрашувлар пайтида Америка томони Шимолий Кореяда қўлга олинган америкаликларни озод этишга уринган, сиёсий инқирозни бартараф этиш режаларини муҳокама қилган.

    Шимолий Кореянинг ракета синовларидан кейин вақтинча тўхтатилганига қарамай, 2017 йилда ҳарбий ва дипломатик инқирозлар шароитида алоқа канали яна ишга тушган.
    Ундан тарихда биринчи марта АҚШ ва Шимолий Корея раҳбарлари учрашган Сингапурдаги саммитга тайёргарлик кўришда фойдаланилган.

    » » АҚШ ва Шимолий Корея махфий хизматининг ўн йил давом этган сирли алоқалари фош бўлди