23:43 / 26.01.2019
4 433

Бразилияда Мадуронинг қочиши учун “йўлак” ташкил қилиш таклиф этилди

Бразилияда Мадуронинг қочиши учун “йўлак” ташкил қилиш таклиф этилди
Бразилия вице-президенти Антониу Амилтон Моурау Венесуэла президенти Николас Мадуро ва унинг яқинлари мамлакатни тарк этиши учун "йўлак" ташкил қилиш зарур деб ҳисоблайди. Бу ҳақда Kun.uz нашри хабар берди.

"Менимча, бошқа мамлакатлар олдида муҳим вазифа турибди – Мадуро ва унинг қўл остидагилар учун чиқиб кетишни таъминлаш. Қочиш учун йўлак бўлиши керак", деган вице-президент телеканалга берган интервьюсида.

Аввалроқ Бразилия президенти Жаир Болсонару мухолиф парламент раҳбари Хуан Гуайдони Венесуэланинг вақтинчалик президенти деб тан олишини маълум қилганди.
Ўз навбатида Николас Мадуро Венесуэла ўз идеалларини ҳимоя қилиши, давлат тўнтаришлари даври ўтганлигини айтди.

"Биз чуқур тарихий илдизларга эга мамлакат идеалларини ҳимоя қиладиган ва ватанини ҳеч қачон сотмайдиган бўйсунмас халқмиз. Бизни ҳеч ким бўйсундира олмайди, босқинлар ва давлат тўнтаришлари даври тугади. Биз ҳеч қачон таслим бўлмаймиз!", деб ёзди у твиттерда.
Аввалроқ Евроиттифоқнинг уч давлати Гуайдони Венесуэланинг вақтинчалик президенти деб тан олиш шартини маълум қилганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Бразилияда Мадуронинг қочиши учун “йўлак” ташкил қилиш таклиф этилди