Рани Мукержи онасидан айрилди: юлдузлар ҳамдардлик билдирди

Болливуднинг машҳур актрисаси Рани Мукержи оиласи оғир жудоликка дуч келди. Актрисанинг онаси Кришна Мукержи 75 ёшида вафот этди.
Кришна Мукержи Бенгал кино санъатида плейбек хонандаси сифатида фаолият юритган. У қизининг ижодий фаолиятида ҳам муҳим ўрин эгаллаб, Ранининг санъат оламидаги йўлини қўллаб-қувватлаган.
Марҳуманинг сўнгги кузатув маросими ёпиқ тарзда ўтказилди. Шунга қарамай, Рани Мукержининг яқинлари ҳамда Болливуднинг кўплаб таниқли вакиллари маросимга келиб, оила аъзоларига ҳамдардлик билдирди.
Маросимда Шоҳруҳ Хон ва Гаури Хон, Айшвария Рай, Алия Бҳатт, Каран Жоҳар, Анил Капур каби машҳур санъаткорлар иштирок этди.
Ранининг амакиваччаси, машҳур актриса Кажол эса маросимга кела олмаган. У бошқа шаҳарда фильм суратга олиш жараёнида бўлгани маълум қилинди.
Кришна Мукержининг вафоти Болливуд аҳли ва актрисанинг мухлислари учун ҳам оғир йўқотиш бўлди.






























Изоҳлар 0
…