
3 февраль куни тонгда Россиянинг Калуга области ҳудудида, «Калуга-Вязьма» йўналишида ҳаракатланаётган болалар автобуси йўл-транспорт ҳодисасига учради. «МАН» русумли автобус йўлнинг 128-километрида ағдарилиб кетган.
ЙТҲ оқибатида 7 киши ҳалок бўлди, шундан 3 нафари болалардир. Маълум қилинишича, автобус ҳалокатига йўллар музлагани сабаб бўлган.
Бу автобусда Ярцеводаги мусиқа мактаби болалари Калуга шаҳрига, конкурсда қатнашиш учун кетаётганди.
Айни вақтда ФВВ ходимлари воқеа жойида қутқарув ишларини якунлашган, 28 киши шифохонага ётқизилган, шундан 24 нафари болалардир.

Дастлабки маълумотларга кўра, автобусда жами 48 киши бўлган, шундан 33 нафари болалар.
Автобус ҳайдовчиси қўлга олинган ва дастлабки тергов ҳаракатлари бошланган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар