Ҳиндистонда маймун 2 яшар болани тортиб олиб, ота-онасига қайтаришни хоҳламаяпти…

1 дақиқа ўқиш5.8K
Ҳиндистонда маймун 2 яшар болани тортиб олиб, ота-онасига қайтаришни хоҳламаяпти…
У қадар ёқимли бўлмаган воқеа Ҳиндистоннинг Харьяна штатида содир бўлди. Маймун хонадонларнинг бирига кирди-да, икки яшар болани онасидан тортиб олди. Аёл қизиқсинибми, қўрқибми, бу манзарани видеога олишни лозим топди. Кадрда шундай манзара тасвирланган.

Маймун болакайни маҳкам бағрига босганча тек ўтирибди. Аёл “Боламни бер,!”, дея фарзанди томон қўл чўзяпти. Маймун бўлса, унинг қўлини силтаб ташлаб, болакайни маҳкам қучоқлаб оляпти. Ора-орада унинг бошини силаб ўзича тинчлантирган ҳам бўляпти. Кейинчалик бу боланинг тақдири қандай кечгани ҳақида маълумот берилмаган.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йил ноябрида Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатига қарашли Агра шаҳрида она чақалоғини эмизиб ўтирганда, маймун катта тезликда югуриб келган-у, чақалоқни тортиб олиб қочиб кетган. Анча нарига боргач, уйлардан бири томига чиқиб, ўша ерда чақалоқнинг бошини тишлаб ташлаган. Оқибатда чақалоқ ҳалок бўлган.

Манба: Hordiq.uz
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?