11:57 / 14.02.2019
5 058

Африкада юз йил ичида илк бор ноёб қора леопард суратга олинди

Африкада юз йил ичида илк бор ноёб қора леопард суратга олинди
Фото: San Diego Zoo
Биологлар ўтган юз йил ичида биринчи марта Кенияда сайр қилиб юрган қора леопардни расмга олди. Бу ҳақда «Дарё» хабар берди.
Расмни ёввойи табиатни суратга олувчи фотограф Уилл Буррард-Лукас олган. Қора леопард ўта камёблиги сабаб, Африкада афсонага айланган эди. Уилл уни Кенияда ой ёруғида суратга олган.

Фотографнинг сўзларига кўра, у болалигидан қора леопардни расмга олишни орзу қилган. Бу ҳайвонни Лайкипиа ҳудудида (Кения) одамлар кўрганини эшитгач, Буррард дарров экспедицияга отланган.

Маҳаллий ҳайвонот боғи биологлари билан ҳамкорлик қилган Буррард леопард учраши мумкин бўлган жойларга камера ўрнатган.
Қора леопард сўнгги бор 1909 йилда Эфиопияда суратга олинган эди. Ҳозир у расм Вашингтондаги Табиий тарих музейида сақланмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Дунё » Африкада юз йил ичида илк бор ноёб қора леопард суратга олинди
[/banner_pushhouse