Австралиянинг Сидней ҳайвонот боғида ноёб қизил пандачалар дунёга келди (видео)

Австралиянинг Сидней ҳайвонот боғида ноёб қизил пандачалар дунёга келди (видео)
Фото: Sputnik
Австралиянинг Сидней шаҳрида жойлашган Таронго ҳайвонот боғида ноёб турдаги қизил панда болалари оммага намойиш этилди. Бу ҳақда Sputnik хабар берди.

Панда болалари ўтган йилнинг декабрь ойида дунёга келган. Бу ноёб ҳайвонларнинг дунёга келиши бутун ҳайвонот олами учун катта воқеа бўлган.
Қизил панда йиртқич ҳайвон ҳисобланади. Улар асосан ўсимлик билан озиқланади.

Қизил панда танасининг узунлиги 51-64 сантиметр, думи эса 28-48 сантиметрни ташкил этади. Эркак панданинг вазни қарийб 3,7-6,2 килограм, урғочисиники эса 4,2-6,0 килограмдан иборат.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар