Киркоровнинг ҳаётига суиқасд уюштирганлар бу ишда Галкинни айблашмоқда

  • 13 март 2019, 23:30
  • 2 733
  • Дунё
  • Киркоровнинг ҳаётига суиқасд уюштирганлар бу ишда Галкинни айблашмоқда
    2017 йили тўрт нафар доғистонлик Россия халқ артисти, Алла Пугачёванинг собиқ турмуш ўртоғи Филипп Киркоров ҳаётига суиқасд уюштиришда айбланиб қўлга олинган. Ўшанда 6 июль куни Доғистондаги «Хазар» ресторанида Филип Киркоров концерт берган. Концерт пайтида тўрт жиноятчи портловчи қурилмаларни ишга тушириши керак эди. Улар 20 ёшли Хидирнаби Казуев, Габибула Халдузов, Самир Ибрагимов, Шамиль Муҳаммедов эди.

    Улар қўлга олингандан бери кўп маротаба кўрсатмаларини ўзгартиришди. Терговчилар жиноий иш тафсилотларини ўрганиб чиққач, бу ҳаракатларни террорга йўйишди. Чунки олинган маълумотлар террорни тўлиқ қўллаб-қувватларди. Яъни, Хидирнаби дунёда фаолияти тақиқланган «ИШИД» жангари каллакесарлар гуруҳи билан яқин алоқада бўлган. Улар Хидирнабини керакли қурол-аслаҳа, бомба ясаш учун хом-ашё билан таъминлаган.

    Лекин орадан анча вақт ўтиб, Хидирнаби ҳам, ҳамтовоқлари ҳам бу айбловни кескин рад эта бошлашди. Айтишдики, аслида ресторанда улар террор ҳаракати уюштиришни мўлжаллашмаган. Аксинча, Филипп Киркоровнинг ўзини ўлдиришга чоғланишган. Бу суиқасдга эса Алла Пугачёванинг ҳозирги эри шоумен Максим Галкин буюртма берган. Галкин Хидирнаби ва унинг шерикларига Киркоровни ўлдирса, 2 миллион рубл миқдорида ҳақ тўлашни ваъда қилган. Олдиндан пулларнинг ярмисини ва смартфон, симкарта тақдим этган.

    Тўрт жангари олдиндан бомбаларни ҳам ҳозирлаб қўйишган. Фақат кейинчалик, аниқроғи, концерт бошланган куни Хидирнаби ва шериклари бу ишни амалга оширишдан бош тортишган. Ўйлаб кўришса, суиқасд туфайли кўп одам ўлиб кетаркан. Шундай қилиб, Киркоровнинг жонига қасд қилиш операцияси бекор қилинган. Берилган 1 миллион рублни эса Хидирнаби бомбалар ясашга сарфлаб юборган.

    Ҳозир ҳам тўрт жангари терговчилар тарафидан қабул қилинган террор ҳаракати уюштиришга ҳозирлик кўриш версиясини рад этишмоқда.
    Максим Галкин эса худди шу мавзуда шарҳ беришдан бош тортди. Айтдики, бунақанги қотилликлар унинг табиатига, имижига хос эмас.

    Манба: Hordiq.uz

    » » Киркоровнинг ҳаётига суиқасд уюштирганлар бу ишда Галкинни айблашмоқда