
Украина президенти Пётр Порошенко Қримни қандай қилиб қайтариш ниятида экани ҳақида гапирди. Бу ҳақда Kun.uz хабар бермоқда.
Унинг сўзларига кўра, у Россияга санкциялар босимини кучайтириш ёрдамида ярим оролни «қайтариб олиш»ни мўлжалламоқда.
Шунингдек, унинг қўшимча қилишича, халқаро ҳамжамият Украинага бу масалада ёрдам беради.
Порошенконинг таъкидлашича, Қрим сиёсий-дипломатик йўл билан Украинага «қайтарилади».
Бундан олдин, Порошенко Қримни сайловлардан сўнг қайтаришга ваъда берганди.
«Қрим Украинага қайтарилади. Биз бу имкон қадар қисқа вақт ичида, президентлик сайловларидан сўнг юз бериши учун қўлдан келган ҳамма нарсани қиламиз», - дея маълум қилган у. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар