08:50 / 07.04.2019
3 588

Истанбулдаги Отатурк халқаро аэропорти бутунлай ёпилди

Истанбулдаги Отатурк халқаро аэропорти бутунлай ёпилди
Turkish Airlines авиакомпаниясининг Сингапурга учган рейси Истанбулдаги Отатурк халқаро аэропортидан парвозни амалга оширган энг сўнгги самолёти бўлди. Бу ҳақда «Дарё» хабар берди.

Хабарда айтилишича, 6 апрелдан бошлаб рейслар шаҳарнинг янги аэропортидан амалга оширилади.

Октябрь ойида Истанбулда келажакда дунёда энг йирик аэропорт бўлиши кутилаётган янги аэропорт очилган. Унинг биринчи босқичи ишга туширилганидан сўнг йилига 90 миллион йўловчига хизмати қилиши мумкин. Лойиҳанинг барча босқичлари тугатилгач эса бу кўрсаткич 150 миллион йўловчига ортади, зарур бўлганда 200 миллионга етказилиши мумкин.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Истанбулдаги Отатурк халқаро аэропорти бутунлай ёпилди