
Фото: «Reuters»
Исроилнинг «Берешит» космик аппарати Ойга қўниш вақтида ҳалокатга учради. Бу ҳақида миссия раҳбарларидан бири хабар бериб ўтди.
Аппарат қўниши чоғида Ер билан алоқа узилиб қолган. Шундан сўнг мотори ўчиб қолгани ва ҳалокатга учрагани айтилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аппарат 22 февралда Америкадаги космодромдан «Falcon 9» ёрдамида учирилган эди. У соатига 36 минг километр тезланиш билан 6,5 миллион километр учиб борди. Бир ҳафта муқаддам «Берешит» Ой орбитасига чиққан ва Исроил бундай натижага эришган еттинчи давлат бўлганди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг