09:16 / 16.04.2019
2 969

Париждаги дунёга машҳур Нотр-Дам-де-Пари соборига ўт кетди (видео)

Париждаги дунёга машҳур Нотр-Дам-де-Пари соборига ўт кетди (видео)
Париж рамзларидан бири бўлган Муқаддас она ибодатхонаси – Нотр-Дам-де-Парида (Париж Биби Марям собори) кучли ёнғин чиқди.

Ҳодисанинг твиттерда жойланган кўплаб видеоларида ибодатхонадан чиқаётган қуюқ қора тутун ва оловни кўриш мумкин.

Воқеа жойига кўплаб ўт ўчириш ва фавқулодда хизматлар машиналари етиб келган. Собор ичидаги одамларнинг барчаси эвакуация қилинган.

Ёнғин оқибатида соборнинг XIX асрда қурилган шпили (учи) ва том қисми, шунингдек соатлар ўрнатилган қисми қулаб тушган.

Собор матбуот хизмати бошлиғи Андре Фино XII асрда қурилган Нотр-Дам-де-Пари ибодатхонаси бутунлай ёниб вайрон бўлганини тасдиқлаган.

Ёнғин қурилиш ишлари билан боғланган бўлиши мумкин. Айни вақтда черковнинг бир қисми ҳавозалар билан ўралган бўлиб, у ерда реставрация ишлари кетаётганди. Ҳодиса сабаблари аниқлаштирилмоқда.

Франция президенти Эммануэль Макрон ўз рафиқаси билан ҳудудга ташриф буюрган. У «сариқ жилетлар» ҳаракати муносабати билан душанба куни кечқурунга мўлжалланган миллатга мурожаатномасини қолдирган.

Париж Биби Марям собори XII-XIV асрларда барпо этилганди. Бу Европадаги энг машҳур туристик обидалардан бири ҳисобланарди. Собор ҳар йили миллионлаб сайёҳларни ўзига жалб этиб келарди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Париждаги дунёга машҳур Нотр-Дам-де-Пари соборига ўт кетди (видео)