date
views 3 832

Ким Чен Инни Россияда карам шўрва ва чучвара билан меҳмон қилишади

Ким Чен Инни Россияда карам шўрва ва чучвара билан меҳмон қилишади
Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин Россияда бўлиб турибди. Уни Россияда нималар меҳмон қилишлари аниқ бўлди. Бу ҳақда Приморье ўлкаси раҳбари Олег Кожемяко Россия 24 телеканали эфирида маълум қилди.

«Қабул вақтида рус миллий таомлари тортилади. Карам шўрва (борш), чучвара каби рус ошхонасининг ўзига хос таомлари бўлади. Ва албатта, икра ҳам тортилади. Меҳмонлар ўз ошпазлари билан келишган, лекин улар бизнинг таомларни татиб кўришга қарор қилишди»,- дейди Приморе раҳбари.

Ким Чен Ин эртага, 25 апрель куни Владивостокда Владимир Путин билан учрашади. Бу Шимолий Корея раҳбарининг Путин билан илк учрашуви бўлади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ким Чен Инни Россияда карам шўрва ва чучвара билан меҳмон қилишади