date
views 3 525

Гориллалар ўз ҳаётини асровчи рейнжер билан суратга тушди (фото)

Гориллалар ўз ҳаётини асровчи рейнжер билан суратга тушди (фото)
Аксарият ёввойи ҳайвонларнинг ташқи кўриниши кучли бўлиб кўринишига қарамай, уларнинг кўпчилиги одамзод олдида кучсиз бўлиб қолади, деб ёзади TravelAsk'га таяниб "Дарё" нашри.

Афсуски одамлар атроф муҳит ва ундаги барча тирик жонзоларни йўқ қилувчи кўплаб усулларни ихтиро қилган. Бироқ ўз ҳаётини табиатни муҳофаза қилишга бағишлайдиганларни ҳам унутмаслик керак.

Шундай одамлардан бири рейнжер Мате Шамаву бўлиб, унинг яқинда интернет тармоғига жойлаган суратлари бутун бунё бўйлаб тарқалди.

Суратда у Вирунт миллий боғида яшайдиган иккита баҳайбат гориллалар билан тушгани акс этган. Ушбу боғ UNESCO ҳимояси остида бўлиб, унинг таркибида маҳаллий аҳоли тинчлигини таъминловчи 600 нафар рейнжерлар бор.

Қачонлардир бу ерда шавқатсиз урушлар бўлган ва Вирунтнинг бўшаб қолишига олиб келган. Одамлар гориллаларни экзотик гўшт ва доривор мақсадларда овлаб, ўлдиришган. Лекин ҳозирда ҳайвонларни ҳимоя қилувчи бу жасур одамлар уларнинг ҳаётини сақлаб қолиш учун курашмоқда.

Ушбу суратлар рейнжерлар ва уларнинг ҳимояси остида бўлган ҳайвонлар ўртасидаги ажойиб боғлиқлик борлигини яққол намоён этади.

Фото: TravelAsk


Фото: TravelAsk


Фото: TravelAsk

Фото: TravelAsk
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Гориллалар ўз ҳаётини асровчи рейнжер билан суратга тушди (фото)