23:42 / 13.06.2019
2 638

Кокорин ва Мамаевнинг иши бўйича апелляция суди ўтказилди

Кокорин ва Мамаевнинг иши бўйича апелляция суди ўтказилди
Москва шаҳар судида «Зенит» ҳужумчиси Александр Кокорин ва «Краснодар» яримҳимоячиси Павел Мамаев иши апелляция тартибида кўриб чиқилди.

Аввалроқ, ҳар иккаласи безорилик жиноятини содир этганликда айбдор деб топилиб, қамоқ жазосига маҳкум қилинган эди.
Суд белгиланган қамоқ жазоси ва унинг муддатини ўзгаришсиз қолдирди.

Энди Александр Кокорин 1 йилу 6 ой муддат, Павел Мамаев эса 1 йилу 5 ой муддат давомида қамоқда ўтиришади. Натижада Кокорин декабрь ойида, Мамаев эса ноябрь ойида озодликка чиқади.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йил октябрь ойида Кокорин ва Мамаев Москва шаҳридаги бир неча муштлашувларда иштирок этишгани учун ҳибсга олинган эдилар. 2019 йил 8 май куни футболчиларга суд томонидан қамоқ жазоси тайинланди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Кокорин ва Мамаевнинг иши бўйича апелляция суди ўтказилди