10:42 / 21.06.2019
3 291

Путин Сурияда хусусий қўриқлаш компаниялари борлигини тасдиқлади

Путин Сурияда хусусий қўриқлаш компаниялари борлигини тасдиқлади
Россия президенти Владимир Путин билан бевосита мулоқотдан кейин ундан, ОАВда аввал таъкидлаганидек, Сурияда ёлланма жангчилар сифатида ҳалок бўлган россияликларга жанговар ҳаракатлар иштирокчиси мақоми берилиши имкони ҳақида сўралди.

Путин бунга жавобан Сурияда ҳақиқатан ҳам хусусий қўриқлаш компаниялари ходимлари борлигини, бироқ бу одамларнинг давлатга ҳеч қандай алоқаси йўқлигини айтди.

“Хусусий компаниялар, жумладан хусусий қўриқлаш компанияларига келсак, улар ҳақиқатан мавжуд – улар Россия давлати эмас ва жанговар ҳаракатлар иштирокчилари ҳисобланишмайди”, деб айтган Путин.

Россия президентининг айтишича, бундай компаниялар ходимлари “иқтисодий фаолият – нефть қазиб олиш, конларни ўзлаштириш билан боғлиқ “халқ хўжалиги вазифаларини” ҳал қилишади. Путиннинг таъкидлашича, ушбу одамлар ҳаётларини хатарга қўйиб, террорчиликка қарши курашда кўмак кўрсатадилар, чунки “ИШИД” жангариларидан бу конларни қайтариб оладилар.

“Бироқ бу Россия давлати, Россия армияси эмас, шу сабабли биз бу ерда ҳеч нарсага изоҳ бермаймиз”, деб таъкидлаб ўтган Россия етакчиси.

Аввалроқ Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков Сурияда ҳалок бўлган кўнгиллилар яқинларига компенсациялар тўлаш президент маъмурияти зиммасида эмаслигини айтган.

ОАВ маълумотларига кўра, Сурияда “Вагнер” хусусий ҳарбий компанияси ҳам ишлайди. Баъзи тасдиқланмаган маълумотларга кўра, унинг эгаси Путиннинг “шахсий ошпази”, тадбиркор Евгений Пригожин ҳисобланади. Таъкидланишича, миллиардер Африканинг бир нечта давлатларида хавфсизликни таъминлаш бўйича хизматларни таклиф қилади.

2018 йил декабрдаги катта матбуот анжуманда Путин “Вагнер”нинг қонунийлиги ҳақидаги саволга у хусусий компания эканлигини, унинг ходимлари қонун доирасида қолишлари кераклиги ва хусусий қўриқлаш бизнесини тақиқлаш мақсадга мувофиқ эмаслигини айтганди. “Агар улар Россия қонунчилигини бузмасалар, улар дунёнинг исталган нуқтасида ўзларининг бизнес манфаатларини илгари суришга ҳақлилар”, деб таъкидлаб ўтган ўшанда Путин.

2015 йил кузда Россия Суриядаги кампанияси бошлагандан кейин у ердан мунтазам равишда “Вагнер” жангчилари ҳалок бўлгани ҳақида хабарлар берила бошланган. Тахминларга кўра, Суриядаги уруш вақтида у ерда 200 дан 400 нафаргача россиялик ҳарбийлар ҳалок бўлган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Путин Сурияда хусусий қўриқлаш компаниялари борлигини тасдиқлади