23:43 / 13.07.2019
3 494

Ватиканда икки немис маликасининг қабрлари бўш эканлиги маълум бўлди (видео)

Ватиканда икки немис маликасининг қабрлари бўш эканлиги маълум бўлди (видео)
Фото: EPA
Ватикандаги Тевтон қабристонида 1983 йилда йўқолган 15 ёшли Эмануэла Орланди жасади қолдиқларни топиш мақсадида икки қабр очилди. Бироқ, Meduza’нинг хабар беришича, уларнинг иккови ҳам бўш бўлиб чиққан.

Маълум бўлишича, 2019 йилнинг март ойида Орландининг қариндошлари қизнинг жасади қолдиқлари Тевтон қабристонидаги китоб ушлаган фаришталар ҳайкали олдидаги қабрларнинг бирида яширинган бўлиши мумкинлиги ҳақида аноним хат олган.

Шундан сўнг Ватикан қабрларни очишга рухсат берган. Уларда немис маликалари — 1836 йилда вафот этган София фон Гогенлоэ ва ундан 4 йил ўтиб вафот этган мекленбурглик Карлотта Федерика кўмилган бўлган. Бироқ қабрлар очилганда уларнинг ҳеч бирида маликаларнинг ҳам, Орландининг ҳам жасади қолдиқлари топилмаган.

Хабарда айтилишича, Ватикан қабрлардан маликаларнинг жасадлари қачон олиб кетилганини аниқлаш мақсадида қабристонда XIX аср охири ва 1960 йилларда амалга оширилган ишлар ҳақидаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиш ниятида.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ватиканда икки немис маликасининг қабрлари бўш эканлиги маълум бўлди (видео)