23:30 / 22.07.2019
3 503

Терговчилар гуруҳи Атамбоевнинг қароргоҳига киритилмади (видео)

Терговчилар гуруҳи Атамбоевнинг қароргоҳига киритилмади (видео)
Қирғизистон ички ишлар вазири ўринбосари Мирлан Каниметов ва тергов гуруҳи Алмазбек Атамбоевни терговга чақириш учун унинг қароргоҳига келди, аммо қуруқ қўл билан қайтди, деб хабар берди Кun.uz нашри.

Ўтган ҳафтада Атамбоев жиноятчи Азиз Батукаевнинг ноқонуний озод этилиши бўйича ишда гувоҳлик бериш учун учинчи марта ИИВ бош тергов бошқармасига чақирилди. Аммо собиқ президент тергов бошқармасига бормади. Қирғизистон қонунчилигига кўра, терговга уч марта бормаган шахс мажбурий равишда терговга олиб келиниши лозим.

Қайд этилишича, қароргоҳга ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари киритилмаган, уларнинг олдига собиқ президентнинг маслаҳатчиси Кундуз Жолдубаева чиққан. У собиқ президент терговга бормаслигини маълум қилган.

Алмазбек Атамбоевга бир нечта айбловлар қўйилмоқда. Агар суд собиқ президентни айбдор деб топса, у умрбод қамоқ жазоси олиши мумкин.
9 июлда Атамбоев Қирғизистоннинг собиқ президенти мақомидан маҳрум этилди. Аввалроқ эса у дахлсизликдан маҳрум этилганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Терговчилар гуруҳи Атамбоевнинг қароргоҳига киритилмади (видео)