12:04 / 07.09.2019
3 083

Россияда Ўзбекистон фуқаролари бўлган микроавтобус ЙТҲга учради

Россияда Ўзбекистон фуқаролари бўлган микроавтобус ЙТҲга учради
Фото: Рязпресса
Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси Консуллик бўлими маълум қилишича, 2019 йил 5 сентябрь кечаси Рязан областининг Михайловск тумани ҳудудидаги М-5 (П22 «Каспий») трассасида Ўзбекистон фуқаролари бўлган микроавтобус иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг маълумотларига кўра, ўзбекистонлик Ш.Й. воқеа жойда вафот этган, 7 нафар ватандошимиз турли тан жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган. Улардан бири реанимацияда, аҳволи ўртача. Қолган жароҳатланганларнинг аҳволи хавф остида эмас.

Ҳозирда элчихонанинг Консуллик бўлими вазиятни назоратга олган ва маҳаллий ҳокимият ва шифокорлар билан алоқа ўрнатган, Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ваколатхонаси билан биргаликда ҳамюртимиз жасадини ватанга юбориш билан боғлиқ консуллик-ҳуқуқий ва ташкилий масалаларни ҳал қилмоқда.

Консуллик-ҳуқуқий департаменти марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирган ва эслатиб ўтишича, Россиянинг Марказий федерал округи (Белгород области, Брянск области, Владимир области, Воронеж области, Иваново области, Калуга области, Кострома области, Курск области, Липецк области, Москва шаҳри, Москва области, Орлов/Орёл области, Рязан области, Смоленск области, Тамбов области, Твер области, Тула области, Ярослав области) ва Арманистон ҳудудидаги фуқаролар зарур вазиятларда Москва шаҳридаги элчихонага қуйидаги телефон рақамлари орқали мурожаат қилишлари мумкин: : +7 499 230-00-76, +7 499 238-36-20.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россияда Ўзбекистон фуқаролари бўлган микроавтобус ЙТҲга учради