13:43 / 07.09.2019
3 987

Австриядаги футбол стадиони майдонига дарахтлар экилди (фото)

Австриядаги футбол стадиони майдонига дарахтлар экилди (фото)
Швейцариялик санъаткор Клаус Литтманн Австриянинг Клагенфурт-ам-Вёртерзе шаҳридаги «Вёртерзе» стадиони майдонига юзлаб дарахтларни экди.

«Табиатнинг чексиз жозибаси – ўрмонлар учун» деб номланган бадиий лойиҳа иқлим ўзгариши муаммолари ва ўрмонларнинг йўқолиб бораётганига эътиборни жалб этишни мақсад қилган, деб ёзади Artnews.

Санъатнинг жонли асарини яратиш учун 22 кун вақт сарфланди. 300га яқин дарахтларнинг қандағоч, тоғтерак, заранг, эман каби турлари Италия, Германия ва Бельгиядан олиб келинди.

Лойиҳанинг асосий ғояси – агар ўрмонларнинг йўқолиб кетиши олди олинмаса, келажакда дарахтларни худди спорт мусобақалари каби фақат стадионларда томоша қилиш мумкин бўлишига эътибор қаратишдир.

1982 йили худди шундай лойиҳани немис санъаткори Йозеф Бойс амалга оширишни ва Европа бўйлаб 7000та эман экишни таклиф қилган эди. Литтманн эса унинг шогирди ҳисобланади.

Муваққат ўрмонни 23 октябргача томоша қилиш мумкин.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Австриядаги футбол стадиони майдонига дарахтлар экилди (фото)