
Американинг Coca-Cola корпорацияси аввалроқ эълон қилинган харажатларни қисқартириш дастури доирасида яқин ойлар ичида 1,6—1,8 минг ходимларини ишдан бўшатишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда «Interfax»га асосланиб «Daryo» нашри хабар берди.
Ушбу режага алоқадор ходимлар ишдан бўшатилганлик тўғрисидаги билдиришномаларни 8 январь куниёқ қабул қила бошлади.
Шу билан бирга, Coca-Cola ўзгаришлар жараёни бизнеснинг барча соҳаларида ҳам ҳали тугалланмаганини маълум қилди. Бу компания штатларни қисқартириш кўламини кенгайтириши мумкинлигини билдиради.
Айни пайтда компанияда 130 минг киши ишлайди.
Фото: coca-colacompany.com / daryo «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар