Исроил ҳукумати ўтган йилнинг майида Иордан дарёсининг ғарбий соҳилида қуролсиз бир фаластинликка ўқ узиб, унинг яраланишига сабабчи бўлган полициячининг иши бўйича тергов тугаганини ва яқинда қарор эълон қилинишини билдирди.
Исроилдаги Channel 13 номли маҳаллий телеканалда ҳодисанинг видеотасвири намойиш этилди. Полициячилар телефонда олган видеотасвирда полиция ходими фаластинлик эркакни назорат пунктидан орқага қайтариб юборгани акс этган. Полициячи аввалига арабчалаб “Кет!” дейди ва 20 сония кейин фаластинликка ўқ узади. Елкасидан яралаланган фаластинлик бақирганча ерга йиқилади.
Телеканал хабарида айтилишича, полиция отган ўқ ғалварак ўқ бўлган ва фаластинлик одам енгил жароҳат олган. Исроил полицияси ғалвирак ўқдан одатда намойишчиларни тарқатиш учун фойдаланади. Бундай ўқ бошга тегса, ўлимга олиб келиши мумкин.
Ҳодисадан сўнг фаластинликка ўқ узган полициячи аёл аввалги хизмат жойига – армияга қайтариб юборилган. Ҳодисага гувоҳ бўлган 4 полициячининг ҳам хизмат жойлари ўзгартирилган.
Исроилда чоп этилувчи Haaretz газетасининг ёзишича, ҳодиса юзасидан Қуддусда ўтказилган судда Элад Перски исмли судья полиция ходими кўнгилхушлик мақсадида фаластинликка қарата ўқ узган бўлиши мумкинлигини айтган.
Мазкур ҳодиса айни назорат пунктида полициячилар фаластинлик бир кишини бекордан-бекорга дўппослагани билан боғлиқ тергов пайтида тасодифан ошкор бўлган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди