
Голливуд актрисаси Анжелина Жоли ва “Тахтлар ўйини” сериали юлдузи Ричард Мэдден Иккинчи жаҳон уруши вақтидаги бомба туфайли янги фильмни суратга олиш жойидан эвакуация қилиндилар. Бу ҳақда The Sun нашри хабар берди.
Воқеа 4 ноябрда Marvel студиясининг “Абадийлар” фильмининг Канар оролларидаги суратга олиш майдончасида юз берган. Суратга олиш вақтида тахмин қилинишича Иккинчи жаҳон уруши вақтидаги портламай қолган мина топилган. Таъкидланишича, ушбу жойда уруш вақтида фашистлар базаси бўлган. Снаряд хавфсиз жойга етказилган.
Маълум қилинишича, ҳозирда соҳилбўйи сапёрлар томонидан кўздан кечирилмоқда, суратга олиш ишлари эса вақтинчалик тўхтатилган. Ишлар текширув ўтказилиб, мутахассисларнинг тегишли рухсатидан кейин яна давом эттирилади.
Фильм ўзга сайёраликлар томонидан яратилган қудратли мавжудотлар ҳақида бўлиб, унинг экранларга чиқиши 2020 йил ноябрга белгиланган. Фильмда, шунингдек, Сальма Хайек ва Кит Харрингтон ҳам суратга тушмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар