Кўпчилик илонлар ҳақида оғиз очганда қандайдир бир жирканч ҳисни туяди. Аслида, илонлар жуда ҳам таъсирчан жониворлардир. Улар Антарктидадан ташқари дунёнинг ҳар бир минтақасида учраши мумкин. Уларнинг баъзилари шунчалик узун ва каттаки, эътибор қилмасликнинг сира ҳам иложи йўқ.
Оғирлиги 550 фунт(249кг)ни ташкил қиладиган, номи гигант анаконда (илмий номи: Эунеcтес муринус) узунлиги, вазн нисбати бўйича дунёдаги энг катта илондир. Яшил анаконда номи билан ҳам танилган бу турнинг ўртача узунлиги 17 фут(5 метр)ни ташкил қилади, аммо баъзилари 30 фут(9 метр)гача ўсадилар. Улар чақмайди, лекин ўз ўлжасини буғиб ўлдиради.
30 фут(9 метр)гача ўсадиган Жануби-шарқий Осиё ва Шарқий Ҳиндистоннинг ретикуляция қилинган питони (Питон ретикулатус) дунёдаги энг узун илондир. Ушбу гигантларнинг ўртача вазни 250 фунт(113 кг)ни ташкил этади, аммо ҳозирда мавжуд бўлган шу турдаги энг катта намунанинг вазни 350 фунт(158 кг)га тенг. Анакондалардан фарқли ўлароқ, бу илонлар ўлжасини чақадилар ва уни бутунлай ютиб юборадилар, кейин эса уни ҳазм қилишади. Шу қадар даҳшатли бўлган бу илонларни баъзи инсонлар ҳатто уйда боқишни маъқул кўришади.
Бироқ юқорида санаб ўтилган илонларнинг ҳеч бири ўзларининг олдинги аждоди бўлган Титанобоа кэррежоненсисга тенглаша олмайди. Ушбу 42 фут(қарийб 13 метр)ли 2500 фунт(1133 кг)га тенг йиртқич ҳайвонларнинг тошга айланган қолдиқлари 2009 йилда Колумбияда топилган. Бундай даҳшатли махлуқлар 58-60 миллион йил аввал Ер юзида яшагани аниқланган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистон ва Италия ҳашаматли сайёҳлик поездини йўлга қўяди
Британиялик миллиардер уйланди. 25 млн доллар сарфланган тўй 4 кун давом этди
Ғазо ҳимоясидаги олийгоҳлар ёхуд АҚШда "талабалар баҳори"
Москвада "Фалуньгун" сектаси тарафдорлари қўлга олинди
Вашингтондаги мактабда отишма содир бўлди
Россия ИИВ Украинанинг амалдаги ва собиқ президентини қидирувга берди
Ўзбекистон тиббиёт ОТМда 5 минг нафардан кўпроқ ҳиндистонлик ўқиётгани маълум бўлди
Беларусдаги "Миори" ва "Россони" ўйини 50:0 ҳисобида якунланди