08:58 / 07.12.2019
2 965

Швеция ўзбекистонлик ноқонуний меҳнат муҳожирларидан ташвишланмоқда

Швеция ўзбекистонлик ноқонуний меҳнат муҳожирларидан ташвишланмоқда
Келгуси йилда Стокгольмда Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг расмий ваколатхонасини очиш масаласи кўриб чиқилмоқда. Бу ҳақда бугун Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги мутасаддилари билан бўлиб ўтган брифингда маълум қилинди.

Таъкидланишича, шу кунларда Бандлик ва меҳнат вазирлигида Швециянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Ингрид Терсман билан учрашув бўлиб ўтди.

Швеция элчиси ҳозирда мамлакатда ўзбекистонлик ноқонуний меҳнат муҳожирлари сони кўпайиб бораётганлиги, шу боис, Швеция расмийлари уларни легаллаштириш чораси устида бош қотиришаётганини, мамлакатда Меҳнат вазирлиги расмий ваколатхонаси очилса, мақсадга мувофиқ бўлишини маълум қилган.

“Биз Швеция томонининг таклифини Ташқи ишлар вазирлигига етказдик. Келгуси йилда расмий ваколатхона очилишини режалаштирганмиз”, - деди вазир ўринбосари Баҳодир Умурзоқов.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Швеция ўзбекистонлик ноқонуний меҳнат муҳожирларидан ташвишланмоқда