Импичмент масаласи янги босқичга ўтди

  • 08 декабрь 2019, 11:03
  • 640
  • Дунё
  • Импичмент масаласи янги босқичга ўтди
    Фото: Reuters
    Вакиллар қўмитаси эшитувларни бошлаши билан Трампга билдирилган ишончсизлик вотуми янги босқичга кўтарилди, деб хабар беради The Washington Post.

    Импичментда Мюллер қатнашадими?
    Вакиллар палатасида асосий диққат Украинага қаратилган.
    Ҳуқуқ қўмитаси раиси Жерольд Надлер Трампни Мюллерга Украина ва Россия борасидаги суриштирувга халақит берганликда айблаб чиқди.

    Махсус прокурор Р. Мюллер Трамп одил судлов тизимига халақит берган-бермагани ҳақида чурқ этмади. Мюллер, аксинча, амалдаги президентни судга тортиб бўлмайди деган хулоса берди. Шу билан бир қаторда, у беш ҳолатда Трампни маҳкамага тортишга асос борлигини яшириб ўтирмади. Бу нутқдан сўнг демократлар Мюллерни импичментга жалб этиш лозим демоқда.

    Профессор Памела Карлан жамоатчилик диққати марказида
    Стенфорд университетида ҳуқуқшунос бўлиб ишлайдиган профессор Памела Карлан эшитув давомида асосий фактларга етарли эътибор берилмаётгани ҳақида бонг урди. У чиқиши мобайнида амалдаги президентнинг ашаддий ҳимоячиси бўлган вакиллар палатаси аъзоси, республикачи Дуглас Коллинзни беаёв танқид қилди. Республикачилар ҳам мум тишлаб қолмади.

    Оқ Уй матбуот котиби Стефани Гиришам Карлан импичментга дахлдор бўлмаган шахсларни ҳам айблаётгани Стенфорд университети профессори учун уят эканини билдирди.

    Карланни танқид қилганлар орасида Оқ Уйнинг биринчи хоними ҳам бор:
    «Вояга етмаган ўсмир дахлсизлик ҳуқуқига эга. Уни сиёсатга тортишлари мақбул эмас. Памела Карлан, айбсиз гўдакни сиёсатдаги можароларга тортаётганингиздан уялсангиз бўлар эди».

    Трампни ҳимоя қилишни истамаётган республикачи
    Республикачилар партияси вакили, Жорж Вашингтон университети профессори Жонатан Терли қўмитадаги сўровларга яхшигина тайёрланиб келди. У сўз бошидаёқ Трампни ҳурмат қилмаслигини, аммо у импичментга лойиқ эмаслигини таъкидлади. У Трамп тарафдори эмаслигини, ўтган сайловда унга қарши овоз берганини, унинг матбуотдаги чиқишлариг танқидий қарашини айтиб ўтди.

    Шу билан бирга, у Трампнинг Украинадаги сиёсати президентга қарши импичмент учун асос бўла олишини урғулаб ўтди.

    Жонатан Терли президент Трампга қарши далиллар берар экан, унга қарши импичмент шитоб билан бораётганини ҳам айтиб ўтди. Хусусан, Терли «етарли асосга эга бўлмаган иш юзасидан» амалдаги президентни бўшатиш яхши эмаслигини айтиб ўтди.

    » » Импичмент масаласи янги босқичга ўтди