Минскда Ўзбекистон фуқаросининг пулини ўмарган 21 ёшли қиз қўлга олинди

  • 11 декабрь 2019, 16:42
  • 1 102
  • Дунё
  • Минскда Ўзбекистон фуқаросининг пулини ўмарган 21 ёшли қиз қўлга олинди
    Фото: «Iz.ru»
    Беларусь ҳуқуқ-тартибот ходимлари Минскда Ўзбекистон фуқаросининг пулини ўғирлаган 21 ёшли қизни қўлга олди, деб хабар беради «Правда Гомел».

    Первомайск ИИБ вакили Екатерина Доброволскаянинг сўзларига кўра, ушбу ҳодиса ўтган ҳафта содир бўлган. Мамлакатда қонуний тарзда ишлаб келаётган ўзбекистонлик клубда бир қиз билан танишиб қолган ва уни уйига таклиф қилган. Эрталаб уйғонгач эса 170 долларга яқин пули йўқолганини маълум бўлган. Эркак қизга телефон қилиб, муаммони яхшиликча ҳал қилишни таклиф этган.

    Қиз пулларни қайтаришга ваъда берган ва яна эркакнинг уйига келган. Эртаси куни эса уйдан 19 минг рубл йўқолгани маълум бўлган.

    Ўғриликда гумонланаётган қиз Гомелда милиция ходимлари томонидан қўлга олинган. Унинг ёнидан ўғирланган пуллар топилмаган. Қизнинг айтишича, у пулларнинг аксар қисмини қариндошларининг карталарига ўтказиб юборган, кийим-кечак сотиб олган ва таксига сарфлаган.

    Маълумотларга кўра, қиз сотувчи бўлиб ишлайди ва бунга қадар жиноий жавобгарликка тортилмаган.

    » » Минскда Ўзбекистон фуқаросининг пулини ўмарган 21 ёшли қиз қўлга олинди