15:33 / 14.12.2019
2 760

Гренландиядаги музликлар 30 йил олдингига қараганда етти маротаба тезроқ эришни бошлаган

Гренландиядаги музликлар 30 йил олдингига қараганда етти маротаба тезроқ эришни бошлаган
Фото: Pixabay
Маълумки, иқлим ўзгариши натижасида Гренландиянинг муз қатлами тез суръатлар билан қисқариб бормоқда. Бироқ, сўнгги маълумотлар шуни кўрсатадики, эриш тезлиги аввалги тахминларга қараганда анча юқори.

Nature журналида эълон қилинган тадқиқотга кўра, бугунги кунда Гренландия 1990-йилларга қараганда ҳар йили етти маротаба кўпроқ муз йўқотмоқда.

Олимларнинг хулосалари Гренландия музликларини ҳар томонлама ўрганишга асосланган. Мутахассислар барча сунъий йўлдошлардан фойдаланиб, музнинг денгизга тушиш тезлигини ва музликлар массасининг камайишини таҳлил қилишди.

Агар 30 йил олдин йиллик эриш ҳажми 33 миллиард тоннани ташкил этган бўлса, бугунги кунда улар 254 миллиард тоннага етди. Шу билан бирга, Шимолий қутб яқинида жойлашган барқарор музликлар бузилишни бошлаган.

Умуман олганда, сўнгги ўн йилликлар мобайнида океанда Гренландиядан 4 триллион тонна эриган муз пайдо бўлди, бу ўртача денгиз сатҳи 1 см.га кўтарилишига тенгдир.

Денгиз сатҳининг 1 см.га кўтарилиши аҳамиятсиз бўлиб туюлса-да, бироқ у 6 миллион одам тошқинлар ҳудудида қолиб кетиши учун етарли саналади.

Келажакда муаммо фақат кучаяди, деб огоҳлантирмоқда олимлар. Дунёда катталиги жиҳатидан иккинчи ўринда турадиган Гренландия музликларининг эриш тезлигини қайта кўриб чиқиш иқлимшуносларни денгиз сатҳининг кўтарилиши прогнозларини салбий даражада ёзишга мажбур қилади. Яқинда БМТ мутахассислари Антарктидадаги музларнинг йўқолиши ҳақидаги янги маълумотлар туфайли прогнозни салбий томонга ўзгартиришга мажбур бўлишди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Гренландиядаги музликлар 30 йил олдингига қараганда етти маротаба тезроқ эришни бошлаган