Фото: AP/ТАСС
Эрон ҳукумати сешанба куни «Украина халқаро авиалиниялари» авиакомпанияси ҳалокатига алоқадорликда гумон қилинган бир неча киши қўлга олинганини маълум қилди. Бу ҳақда «Ал-Арабия» телеканали хабар берди.
Аввалроқ Эрон ҳукумати Ислом инқилоби муҳофизлари корпусининг ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими оператори йўловчи самолётни АҚШ қанотли ракетаси сифатида қабул қилиб, уни уриб туширганини тан олганди.
«Биз бу ҳодисани ва қўлга олинганларнинг авиаҳалокатдаги ролини синчиклаб текширамиз», - дея Эрон адлия вазири вакили Ғуломҳусайн Исмоилийнинг сўзларини келтирмоқда Reuters агентлиги.
Шу билан биргаликда у айнан қанча киши ва кимлар қўлга олинганига ойдинлик киритмаган.
Ўз навбатида Эрон президенти Ҳассан Руҳоний телемурожаатида кечириб бўлмас хато фақат бир кишининг айби билан содир бўлиши мумкинмаслигини айтиб ўтган.
«Эрон қуролли кучлари ўз хатосини тан олгани - биринчи яхши қадам», - деган Эрон президенти.
Руҳоний унинг ҳукумати Эрон халқи ва авиаҳалокат оқибатида ватандошларини йўқотган бошқа халқлар олдида масъул эканини қўшимча қилган.
Қайд этиш керакки, Эрон ҳукумати аввалига мамлакат ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими 8 январь куни Boeing 737-800 самолётини уриб туширганини тан олмаганди. Эронлик амалдорлар 176 киши ўлими эронлик ҳарбийлар айби билан содир бўлмаганини таъкидлашганди. Расмий Теҳрон эронлик ҳарбийлар айби ҳақидаги талқинларни Американинг психологик урушининг бир қисми деб аташганди.
«Украина халқаро авиалиниялари» авиакомпаниясининг «Boeing 737» самолёти 8 январь тонгида Теҳрондан Киевга учаётганида, аэропортдан ҳавога кўтарилганидан бир неча дақиқа ўтиб қулаб тушган, авиаҳалокат оқибатида борда бўлган 176 киши (асосан Эрон ва Канада фуқаролари) ҳалок бўлганди.
Ҳалокатдан уч кун ўтиб Эрон самолёт хатолик туфайли уриб туширилганини тан олди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Академик Қодир Ғуломов Қўшработда бўлди
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади