Кремль Путин ва Бушнинг рақсга тушиши видеосини эълон қилди (видео)

  • 14 январь 2020, 21:07
  • 1 539
  • Дунё
  • Кремль Путин ва Бушнинг рақсга тушиши видеосини эълон қилди (видео)
    Россия президенти матбуот хизмати Россия президенти Владимир Путиннингқ америкалик собиқ ҳамкасби Кичик Жорж Буш билан “Судариня-бариня” қўшиғига рақсга тушаётганлари тасвирланган архив видеони эълон қилди.

    Таъкидланишича, ушбу видео икки етакчининг 2008 йил апрелдаги учрашувида суратга олинган. Бу АҚШнинг 43-президентининг Россияга охирги ташрифи бўлган. Ўша йилнинг ноябрида Барак Обама АҚШнинг 44-президенти этиб сайланганди.
    Путин и Буш - младший танцуют "Барыню" в апреле 2008 года

    На сайте Кремля опубликовали любопытный видос 2008 года. Там Буш-младший танцует с Путиным "Барыню" во время своего визита в Россию А потом что-то пошло не так

    Опубликовано Лентач Вторник, 14 января 2020 г.

    Видеода Путин саҳнада хоровод билан, Буш эса пастда раққосалардан бири билан рақсга тушаётгани тасвирланган.
    Ушбу ролик Путиннинг Россия президенти ва бош вазир лавозимларидаги фаолиятининг 20 йиллигига бағишланган лойиҳа доирасида эълон қилинди.

    » » Кремль Путин ва Бушнинг рақсга тушиши видеосини эълон қилди (видео)