13:24 / 27.01.2020
4 834

Исроилда Путинга суиқасд қилмоқчи бўлган йигит қамалмади

Исроилда Путинга суиқасд қилмоқчи бўлган йигит қамалмади
23 январь пайшанба куни Қуддус туман суди Россия президенти Владимир Путинни ўлдирмоқчи бўлганликда айбланиб, ҳибсга олинган ёш Исроил фуқаросини қамоқдан озод қилди.

Вести хабарига кўра, гумонланувчи 22 январь куни ҳибсга олинган. Ҳибсга олишга унинг Исроил пойтахти марказида навбатчилик қилаётган полиция ходими билан суҳбати сабаб бўлди. Йигит полициядан "Путин келдими?" деб сўради. Полиция ходими ҳали келмаганини ва нима учун бу одам буни билишни истаётганини сўраганида, йигит: "Мен уни йўқ қилмоқчиман" деди.

Полиция ходими дарҳол раҳбарият билан боғланиб, муваффақиятсиз террорчини қўлга олди.
23 январь куни Қуддус Жаҳон суди полициянинг талабига биноан унинг ҳибсга олинишини бир кунга узайтирди. Aммо адвокат ушбу қарорни туман судига шикоят қилди ва маҳбус Путин Исроилни тарк этганидан сўнг дарҳол қўйиб юборилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Исроилда Путинга суиқасд қилмоқчи бўлган йигит қамалмади