07:58 / 24.02.2020
2 266

Берни Сандерс демократларнинг Невададаги кокусида ғолиб чиқди

Берни Сандерс демократларнинг Невададаги кокусида ғолиб чиқди
Фото: AP Photo
АҚШнинг Вермонт штатидан сенатор Берни Сандерс Демократлар партиясининг Невададаги кокусида (2020 йил ноябрь ойида бўлиб ўтадиган президентлик сайловида ягона номзодни аниқлаш жараёни) ғолиб чиқди. Бу ҳақда «РБК»га таяниб Дарё хабар бермоқда.

Сандерс бу штатда сайловчиларнинг 42,6 фоиз овозини тўплади. Иккинчи ўринни икки баравардан камроқ овоз билан (20,7 фоиз) собиқ вице-президент Жо Байден эгаллади.
Учинчи ўринда Индиана штатидаги Саут-Бенд шаҳрининг собиқ мери Пит Буттижич (15,1 фоиз), тўртинчи ўринда эса Массачусетс штатидан сенатор Элизабет Уоррен (9,5%) қайд этилди.

«Биз ҳозиргидек очкўзлик, коррупция ва ёлғон эмас, балки эзгулик, муҳаббат ва ҳақиқатга асосланган ҳукумат тузишимизга ишонаман. Жамоамиз нафақат Невада, балки бутун мамлакатда ғалаба қозонишга қодир турли ёш ва ирқдаги коалицияни жамлаган», — деди Сандерс.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Берни Сандерс демократларнинг Невададаги кокусида ғолиб чиқди