
Хабарингиз бор, яқин кунлар орасида аёл кишини уриб, ҳақоратлаб самосуд қилаётган аёл видеоси тарқалди ва ИИВ ушбу фуқароларни топишда халқдан ёрдам сўраган эди. Айни пайтда ИИВ Матбуот хизматининг маълум қилишича, олиб борилган текширувлар давомида видеодаги "қаҳрамонлар" аниқланди.
Ушбу видеода тасвирланган ҳолатлар 2019 йилнинг баҳор ойларида Қирғизистон Республикаси Жалолобод области Бозорқўрғон туманида содир этилганлиги аниқланди.
Видеода тилган олинган, аҳоли орасида "Урсацкий" деб номланувчи аҳоли яшаш ҳудуди экани маълум бўлди.

Шу ўринда, ҳолатга ойдинлик киритишда кўмаклашган ва юртдошларимиз тақдирига бефарқ бўлмаган фуқароларга Ички ишлар вазирлиги раҳбарияти номидан миннатдорчилик билдириб қоламиз, дейилади вазирлик Ахборот хизмати хабарида. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар