
Британия расмийлари, Қозоғистоннинг собиқ президенти Нурсултон Назарбоевнинг қизи ва набирасининг мулкларини ҳибсга олди. Бу ҳақда BBCга таяниб Sof.uz хабар бермоқда.
Таъкидланганидек, Назарбоевнинг қизи Қозоғистон Сенати спикери Дарига Назарбоева, унинг катта ўғли Нурали Aлиев ҳамда рафиқаси Aида Лондонда 100 миллион доллардан ортиқ пулга квартиралар ва уйларни сотиб олишган.
Нашр маълумотларига кўра, ушбу мулклар учта оффшорга расмийлаштирилган, жумладан Aнтиль ороллари, Панама ва Британиянинг Aнгилия ҳудуди. Булар орасида Бишопс-авеню хиёбонида жойлашган сарой, Хайтгейт районидаги уй ва Челси ҳудудидаги ҳашаматли квартира ҳам бор.
Буюк Британия расмийлари Назарбоевнинг мулкини ҳуқуқ-тартибот идоралари талабига биноан 2019 йилнинг баҳорида ҳибсга олишди. Лондон Олий судининг судяси маълумотни оммага ошкор қилишга рухсат берди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар