
"Галатасарой" бош мураббийи Фатих Теримда коронавирус аниқлангани маълум бўлди.
"Бугун коронавирус борасида топширган тестимнинг жавоб чиқди ва менда у аниқланди.
Мен шифохонада ишончли қўллардаман. Хавотир олманг," - деб ёзди Терим ўзининг Twitter саҳифасида.
Эслатиб ўтамиз, 66 ёшли мутахассис "Галатасарой" ва Туркия терма жамоасида бир неча маротаба бош мураббий этиб сайланган. Бундан ташқари, "Фиорентина" ва "Милан" клубларида ишлаб, анча машхурликка эришган.
Маълумот учун, Туркияда 1 236 кишида COVID-19 аниқланган ва 30 нафар инсон вафот этган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар