
МДҲ мамлакатлари институти Марказий Осиё бўлими бошлиғи Андрей Грозинни фикрича, Афғонистонда жанговар ҳаракатлар фаоллашуви довонлар очилиши билан боғлиқ бўлган мавсумий характерга эга.
Шу боис, расмий Душанбе ўз чегараларини мустаҳкамлаш бўйича превентив чораларни қабул қилиши лозим.
Америкаликларнинг Афғонистондаги ҳарбийлар сонини қисқартириш ёки уларни тўлиқ олиб чиқиш қарори, минтақадаги геосиёсий картинани ўзгартирмоқда. Ҳолат келгусида қай даражада ўзгаради, ҳеч ким айта олмайди.
Эксперт фикрича, америкаликлар толибларни ҳарбий фаолликни камайтиришга кўндира олиш-олмаслигидан қатъи назар, вазият ёмон томонга ўзгаришига тайёр бўлиш керак.
Аниқ мониторингни амалга ошириб, жанубдан бўладиган таҳдидларни қайтариш бўйича сценарийлар устида ишлаш лозим. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.