08:00 / 30.03.2020
2 061

Дунёдаги тадбиркорлар коронавирусга қарши курашда қандай ёрдам беришмоқда?

Дунёдаги тадбиркорлар коронавирусга қарши курашда қандай ёрдам беришмоқда?
Коронавирус пандемияси кўплаб мамлакатларда бизнесга улкан зарар келтирди ва келтирмоқда.
Аммо инсонларга ёрдам беришни ўз бурчи деб билган аксарият компаниялар саховат улашишда давом этмоқда.

Кексаларга ёрдам
Британиядаги Bengal Cottage ҳинд таомлари ресторани кексаларга бепул гуруч ва зираворлар етказиб бермоқда. доставляет бесплатные рис и карри пожилым людям. Ресторан эгаси Муҳаммад Соҳиб Миаҳ бу ишини «вирус йўқолмагунича ҳар куни» амалга оширишга ваъда берди.

АҚШнинг Оклахома штатидаги Angel’s Diner ресторани эгаси Анжела Бернхардт ёши 55дан ошганлар учун бепул таом етказиб беришни йўлга қўйди.

Янги Зеландиядаги Domino’s Pizza тармоғи коронавирус билан боғлиқ вазият барқарорлашмагунича кексалар бепул таом етказиб беради. Ёши 70дан ошганлар ҳафтада бир марта бепул таомга буюртма бериши мумкин.

AlexZan ники остидаги стартапчи ёрдамга муҳтожлар ва ёрдам берувчиларни бирлаштирадиган илова яратиш учун жамоа тузаётганини эълон қилди. Илова орқали уйида ўтирган кексалар қандай нарсаларга эҳтиёжи борлигини ёзишади. Уларнинг яқин-атрофида бўлганлар бу хабарни олишади ҳамда кексаларга керакли нарсаларни харид қилиб уйларига келтириб беришади.

Барча муҳтожларга ёрдам
Калифорниядаги Valenti and Co ресторани эгаси Дулио Валенти дўконлар пештахталаридан ғойиб бўлган ашёларга муҳтож кишиларга ёрдам беришга қарор қилди. Бу ерда ҳожатхона қоғози, қўл сочиқлари, идиш ювиш воситалари бепул берилади. Ресторан шунингдек, хоҳловчиларга сиртларни дезинфекция қилиш воситаларини ҳам бепул тақдим этишга тайёр.

«Додо Пицца» пиццерияси эгаси Фёдор Овчинников пиццадан ташқари танқис маҳсулотлар: қадоқланган сув, санитайзер ва тиббиёт ниқоблари етказиб беришини маълум қилди. Пиццерия ҳозирда бу маҳсулотларни энг арзон нархларда етказиб берувчиларни изламоқда.

Тиббиёт ходимларига ёрдам
«Яндекс» тиббий ва ижтимоий хизматларга кўмак бериш лойиҳасини ишга туширмоқда. Компания шифокорларни элтиш, маҳсулотлар, дори-дармон, коронавирус тестлари етказиб беришни режалаштирмоқда. IT-гигант ҳамкорлари билан биргаликда «Яндекс.Такси» хизматига уланган минглаб машиналардан иборат паркни шакллантирмоқда. Ижтимоий муҳим буюртмаларни амалга оширадиган ҳайдовчилар учун «Яндекс» 250 млн рубль маблағ ажратади. Ҳайдовчилар мунтазам равишда тиббий текширувдан ўтказилади, автомобиллари эса дезинфекция қилинади. Лойиҳани Москва ва Қозонда амалга ошириш бошланди.

Марк Цукерберг Facebook саҳифасида унинг компанияси 720 минг дона тиббий ниқобни хайрия қилганини ёзди. «Биз шифокорларга жўнатиш учун яна миллионлаб ниқоб излаяпмиз», деб ёзди у.

Apple раҳбари Тим Кук Twitter аккаунтида унинг компанияси Европа ва Америкадаги тиббиёт ходимларига миллионлаб ниқоб жўнатишини маълум қилди. У шифокорларни «қаҳрамонлар» деб атади ва уларга Apple номидан миннатдорлик билдирди.

Salesforce раҳбари Марк Бениофф Twitter орқали унинг компанияси Калифорния университетидаги тиббиёт марказига 9 минг дона ниқоб жўнатганини ёзди. Salesforce марказга яна 5 млн дона ниқоб жўнатмоқчи.

Johnson & Johnson Хитойга 1 млн дона ниқоб, 48 минг шиша изопропил спирти, электрохирургия генератори ва 1,3 минг қути Acuvue контакт линзаларини тақдим этди. Компания шунингдек Хитой Қизил хоч жамиятига 1 млн юань ўтказиб берди.

Компьютер ўйинлари ишлаб чиқувчи Playrix компанияси коронавирусга қарши курашга 100 млн рубль ажратади. Маблағ компания офислари жойлашган Петрозаводск, Иваново, Калининград, Барнаул ва Великий Новгород шаҳарларига йўналтирилади. Playrix 25 млн рублни Вологда областидаги тиббиёт муассасалари учун ўпкани сунъий шамоллатиш ва рентгент ускуналари сотиб олишга сарфлайди. Қолган 75 млн рубль бошқа ҳудудлар учун тиббиёт техникаси, ҳимоя ва дезинфекция воситалари сотиб олишга сарфланади.

Франциялик Пьер Марколинининг шоколад маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи компанияси Париждаги касалхоналарнинг ходимларига шоколад ва пишириқлар жўнатди. Яна бир шоколадчи Жак Женан тиббиёт ходимларига «мардлик ва хотиржамлик» бахш этиш учун 500 кило шоколад туҳфа қилди. «Пюркиар» компанияси Париж, Марсель, Тулуза ва Салон-де-Прованс коммунасидаги тиббиёт ходимларига шоколад жўнатмоқда.

DOSTYP хайрия фонди шифокор ва ҳамшираларга ёрдам бериш кўзда тутилган #боремсявместе лойиҳасини ишга туширди. Унда тайёр таомлар рационини ишлаб чиқарувчи Performance Group компанияси иштирок этмоқда. Компания коронавирусга чалинган беморларга қараётган 50 нафар шифокор ва ҳамширадан иборат жамоани кунига беш марта таом билан таъминлашга ваъда берди. Performance Group шунингдек, Коммунаркадаги 40-касалхонанинг 200 нафар ходими учун нонушта етказиб беради. Компания асосчиси бошқа клиникаларга ҳам вазият барқарорлашмагунига қадар таом етказиб беришга тайёрлигини маълум қилди.

Компьютер ўйинлари ишлаб чиқарувчи Ndemic Creations компанияси соғлиқни сақлаш ташкилотлари учун 250 минг доллар хайрия қилди. Маблағлар Эпидемияларга тайёргарликни таъминлаш бўйича инновациялар коалицияси ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига ўтказиб берилди.

Бошқа чора-тадбирлар
«Яндекс» сервислари коронавирус юқтириб олган ва карантинда бўлган ҳайдовчи ҳамда курьерларга пул тўлаш учун фонд ташкил этмоқда. Шу кунгача «Яндекс» коронавирусга қарши 1,5 млрд рублдан ортиқ маблағ йўналтирди.

Америкадаги юк машиналари ва омборларни ижарага бериш билан шуғулланувчи U-Haul компанияси ўқув муассасаларидан узоқда яшовчи талабаларга ўз сақлаш камераларини 30 кунга бепул тақдим этди.

«Сафмар» гуруҳи эгаси Михаил Гуцериев Москва мэри Сергей Собянинга коронавирус эпидемиясига қарши курашиш учун ўз ресурсларидан фойдаланишни таклиф қилди. Москвадаги «Марриот», «Хилтон», «Интерконтиненталь» ва бошқа меҳмонхоналар «Сафмар» гуруҳига қарашли.

Канададаги Strathcona Spirits вино заводи антисептиклар ишлаб чиқариш ва тарқатишни бошлади. Компания пандемияга қарамасдан ишлаётган ташкилотларга дезинфекйия воситаларини бепул тақдим этмоқда.

Pernod Ricard (Absolut, Jameson спиртли ичимликлари) компанияси санитайзерлар ишлаб чиқаришни бошлади. LVMH (Louis Vuitton, Моёt, Hennessy) компанияси Париждаги касалхоналарга ўзи ишлаб чиқарган антисептикларни етказиб бермоқда. L’Oréal косметика компанияси косметика ўрнига антисептиклар ишлаб чиқармоқда ва кўнгиллилар учун 1 млн евро хайрия қилди.

Россияда AB InBev Efes пиво ишлаб чиқарувчиси ҳукуматдан лицензия олмасдан антисептиклар ишлаб чиқаришга рухсат сўради. Компания кунига 400 литргача гел ишлаб чиқариши ва бепул тарқатиши мумкин. Faberlic эса санитайзерлар ишлаб чиқариш учун сертификацияни кутмоқда. Компания ишлаб чиқарган маҳсулотининг бир қисмини коронавирусга қарши кураш бўйича штабга бермоқчи, қолган қисми эса сотувга чиқарилади.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Дунёдаги тадбиркорлар коронавирусга қарши курашда қандай ёрдам беришмоқда?