17:50 / 30.03.2020
4 463

Нидерландия Хитойдан келган 600 минг ниқобни касалхоналардан олиб қўйди

Нидерландия Хитойдан келган 600 минг ниқобни касалхоналардан олиб қўйди
Нидерландия соғлиқни сақлаш вазирлиги шифохоналардан Хитойдан келтирилган 600 мингга яқин тиббий ниқобларни олиб қўймоқда, чунки улар шифокорларни коронавирус инфекциясидан ҳимоя қилмайди деб хабар беради маҳаллий NOS телерадиокомпанияси.

Ниқоблар юзга яхши ўрнашмайди, мембраналари яхши ишламайди ва вирус зарраларини ушлаб турадиган филтрлар жуда юпқа. Соғлиқни сақлаш вазирлиги текширув вақтида муаммони аниқлади, ниқобларни қайта синовдан ўтказгандан сўнг, ундан фойдаланмасликка қарор қилинди. Телекомпаниянинг маълум қилишича, баъзи шифохоналар вазирлик қароридан олдин хавфли ниқоблардан воз кечган эди.

Мамлакат Хитой ширкатидан коронавирусга чалинганларни даволаётган шифокорлар учун FFF2 типидаги 1,3 миллион дона тиббий ниқоб сотиб олган эди. Тарқатилган биринчи партияда тахминан 600 мингга яқин ниқоб бор эди.

Жон Хопкинс университети маълумотларига кўра, Нидерландияда, 30 март ҳолатига кўра, коронавирусни юқтириб олганлар сони 10 930 нафар (жаҳонда 10 ўринда)ни ташкил этади. Улардан 771 нафари ҳаётдан кўз юмди. 253 нафар бемор тўлиқ тузалган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Нидерландия Хитойдан келган 600 минг ниқобни касалхоналардан олиб қўйди