23:30 / 30.03.2020
2 983

Россияда коронавирусни аниқлаш бўйича 2 та янги тест тизими яратилди

Россияда коронавирусни аниқлаш бўйича 2 та янги тест тизими яратилди
Фото: «РИА Новости»
Россияда коронавирусни аниқлашга имкон берадиган иккита янги тест тизими яратилди. Бу ҳақда Meduza хабар берди.
Маълум қилинишича, «Росздравнадзор» 27 март, жума куни, COVID-19’ни аниқлашга имкон берадиган тестларни ишлаб чиқара оладиган иккита янги компанияни рўйхатга олган. Улар «Лиотех» ва «Вектор-бест» компаниялари ҳисобланади.

Шу тариқа, айни пайтга келиб Россияда олтита ташкилотнинг тестлари рўйхатдан ўтди. Уларнинг учтаси давлат корхоналари бўлса, қолган учтаси хусусий компаниялар ҳисобланади. Биринчи хусусий компания «Смартлайфкеа» ўз тест тизимини 20 март куни рўйхатдан ўтказган.

Қайд этилишича, яна 10 та компаниянинг тест тизимлари рўйхатдан ўтишга тайёрланмоқда.
«Роспотребнадзор»нинг маълум қилишича, Россияда 30 мартга қадар коронавирусни аниқлаш бўйича 344 мингта тест ўтказилган, уларнинг 80 мингтаси 29 март куни амалга оширилган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда ҳам коронавирусни аниқлаш бўйича тест тизими ишлаб чиқилган. Шунингдек, Соғлиқни сақлаш ва Молия вазирликларига 300 мингта экспресс-тест ва 500 та сунъий нафас олдириш аппарати харид қилиш, хавф юқори бўлган аҳоли пунктларида кўчма лабораториялар ташкил этиш вазифаси қўйилган.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россияда коронавирусни аниқлаш бўйича 2 та янги тест тизими яратилди