10:17 / 24.04.2020
2 521

Трамп коронавирусни қуёш нури билан даволашни таклиф қилди

Трамп коронавирусни қуёш нури билан даволашни таклиф қилди
Фото: Forbes
Коронавирусга чалинганларни даволашда кучли нур таъсиридан фойдаланиш мумкин. Бу ҳақда матбуот анжуманида АҚШ президенти Дональд Трамп маълум қилди.

Кун сайин биз бу душман ҳақида кўпроқ нарса билмоқдамиз. Ички хавфсизлик вазирлиги олимлари вирус ўзини турли ҳарорат, иқлим, сиртларда қандай тутиши ҳақида маъруза тақдим қилишди. Агар биз танани ультрафиолет ёки шунчаки кучли нур таъсирига учратсак, агар сиз нурни организм ичига тери орқали ёки яна бошқа бир йўл билан етказа олсангиз, бу вирусни бир дақиқадаёқ йўқ қилади”, деб айтган Трамп.

Оқ уй раҳбари АҚШ ички хавфсизлик вазирлигининг тадқиқотига шу тариқа муносабат билдирган. Тадқиқотга кўра, коронавирус қуёш нури ва намлик таъсиридан ўлади.

Америкалик олимлар коронавирус илиқ ва нам иқлимга қуруқ ва совуқ иқлимдан кўра камроқ бардошли эканини аниқлашган.
Тадқиқотнинг кўрсатишича, вирус қуруқ ва совуқ муҳитда яхшироқ ҳамда илиқ ва нам муҳитда ёмонроқ яшай олади”, деб маълум қилган Трамп.

Вазирлик олими Билл Брайант маълумотларига кўра, сўлак томчисидаги вируснинг сиртда 21-23 даража ҳарорат, 20 фоиз намлик ва қуёш нури бўлмаганда ярим парчаланиш даври 15 соатни, худди шу шароитда, бироқ намлик 80 фоиз бўлганда 6 соатни ташкил қилади. Ҳарорат 35 даража ва намлик 80 фоиз бўлганда бу давр 1 соатни, ҳарорат 21-23 даража, намлик 80 фоиз ва ёзги вақтда 2 дақиқани ташкил қилар экан.

Вирус аэрозол зарраларида бўлган ҳолатда ҳарорат 21-23 даража, намлик 20 фоиз ва қуёш нури бўлмаганда унинг ярим парчаланиш даври 60 дақиқани, шу шароитларда, бироқ ёзги об-ҳавода 1,5 дақиқани ташкил қилади.

Аввалроқ қуёш нурининг коронавирусга таъсири ҳақида Россия соғлиқни сақлаш вазири Михаил Мурашко ҳам гапириб ўтган. Унинг таъкидлашича, вирус тарқалиши секинлашиши учун қуёш нури билан бирга, илиқ ҳарорат ҳам зарур бўлади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Трамп коронавирусни қуёш нури билан даволашни таклиф қилди