Фото: «РИА Новости»
Оқ уй маслаҳатчисининг Хитой АҚШга сифатсиз тест етказиб берганлиги ҳамда пандемиядан фойдаланиб қолишга уринаётганлиги ҳақидаги айблови ёлғон, деди Хитой Халқ Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Гэн Шуан.
Аввалроқ Оқ уйнинг иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчиси Питер Наварро Пекин Вашингтонга сифати паст ва ҳатто қалбаки тест тўпламларини юборганлигини айтганди. У Пекинни юзага келган вазиятдан фойдаланаётганда айблаган ва мамлакатни пандемияни тўхтатиб қолишдаги хатолар билан бир қаторда бунинг учун ҳам жавобгарликни ўз зиммасига олишга чақирган.
«Наварро доимо ёлғон гапиради, тўғрилик унга мутлақо бегона. У ҳатто ўзининг китобида бир экспертдан цитата келтириб, сўнгра эса буни унинг ўзи ўйлаб чиқарганини очиқчасига тан олган. Ҳозир ҳам унинг ёлғон баёнотлари, бемаъни ғоялари – турган битгани сохта», — деди Гэн Шуан. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонлик 17 ёшли қиз дунёнинг етакчи университети олимлари билан тадқиқот олиб бормоқда
Шимолий Корея янги кўрсаткичларга эга баллистик ракетани синовдан ўтказди
“Рома” Шомуродов учун яна 8 миллион евро харажат қилади!
Ўзбекистонликлар доимий яшаш учун кўпроқ қайси давлатларга кўчиб кетмоқда?
D витамини дозасини ошириб юборишнинг хавфли оқибатлари
“Умра” зиёратига бориб келиш тартиби такомиллаштирилади
Пневматик қуролларни ўз ихтиёри билан топширганлар жавобгарликдан озод этилади
Жиззахда учта юк машинаси иштирокида ЙТҲ содир бўлди