22:53 / 25.06.2020
3 373

Пандемия: нуфузли ташкилотни нима бунчалик хавотирга солмоқда?

Пандемия: нуфузли ташкилотни нима бунчалик хавотирга солмоқда?
Фото: «Yandex.ua»
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директори Тедрос Адханом Гебрейесуснинг сўзларига кўра, Европада аҳвол яхшилангани билан, дунёда коронавирус билан боғлиқ вазият ёмонлашмоқда, кейинги ҳафта касалланишлар сони 10 миллиондан ошиб кетиши ҳеч гап эмас.

«Гарчи вазият Европада яхшиланган бўлса ҳам, бутун дунё бўйича ёмонлашмоқда. Пандемиянинг дастлабки ойида ЖССТ 10 мингта ҳолат ҳақида хабар берганди, сўнгги ойларда қарийб тўрт миллионта ҳолат қайд этилди. Келгуси ҳафта коронавирусга чалинганлар сони 10 миллион, вафот этганлар сони 500 минг кишига етиши мумкин», — деди ЖССТ бош директори.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 11 март куни янги COVID-19 коронавирус инфекциясини пандемия дея эълон қилди. ЖССТ маълумотларига кўра, дунё бўйича 9,1 миллиондан ортиқ киши касалликка чалинган бўлиб, улардан 473 минг нафари вафот этди.

Манба: Xabar.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Пандемия: нуфузли ташкилотни нима бунчалик хавотирга солмоқда?