
Ҳиндистон шимолида жойлашган Уттар-Прадеш штатида чақмоқ уришдан бир кун ичида 23 киши ҳалок бўлди ва 29 киши жароҳат олди. Бу ҳақда NDTV телеканали хабар берди.
Таъкидланишича, Аллоҳободда 8 киши, Мирзапур ва Бхадохида 6 кишидан, Каусамбида яна 2 киши ва Жаунпурда бир киши чақмоқ уриши қурбони бўлган.
Маҳаллий ҳокимият ҳалок бўлганлар оилаларига компенсация тўлашга ваъда берган.
Ҳиндистонда июнь охирида ҳам 2 кун ичида чақмоқ уришдан 130 га яқин киши ҳалок бўлганди. Энг кўп қурбонлар Бихар штатида қайд қилиниб, уларнинг сони 83 нафарни ташкил қилган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар