
Қатъий чегара чекловлари ва карантин чоралари одамларни дунёнинг машҳур сайёҳлик масканларига саёҳат қилиш ва дам олишдан маҳрум қилди. Бироқ, ўзининг табиати билан танилган ороллар мамлакати – Малдив барча меҳмонларни ўзига чорлай бошлади.
15 июлдан бошлаб Ҳинд океанидаги ороллар мамлакати халқаро сайёҳларни қабул қилишни бошлади. Халқаро сайёҳлар, пойтахт Мале шаҳридаги Велана халқаро аэропортига келганидан сўнг, карантинга олинмайди, деб хабар қилмоқда Малдив туризм вазирлиги.
Бундан ташқари, оролга ташриф буюриш учун виза талаб қилинмайди ёхуд қўшимча тўловлар олинмайди.
Малдив ороллари минглаб ороллардан иборат 26 та атоллардан таркиб топган давлат бўлиб, 90 минг кв. км. майдонда юзлаб дам олиш масканлари сайёҳларни кутмоқда, дейилади вазирлик хабарида.
Хабар қилинишича, бугунги кунда ушбу орол давлатга Emirates Airlines, Qatar Airways, Etihad ҳамда Turkish Airlines авиакомпаниялари парвозларни амалга оширади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар