15:08 / 25.07.2020
2 626

Эронда уриб туширилган Украина самолётининг қора қутилари расшифровка қилинди

Эронда уриб туширилган Украина самолётининг қора қутилари расшифровка қилинди
Фото: Picture Alliance
Олинган маълумотларга кўра, самолётга ташқи таъсир бўлгани тасдиқланган.

«Ukraine International Airlines авиакомпаниясига тегишли бўлган ва 8 январь куни Эронда уриб туширилган самолёт бортидаги қора қутиларнинг маълумотлари расшифровка қилинди. Олинган маълумотлар самолётга ташқи таъсир бўлганини тасдиқлади», - деди Украина ташқи ишлар вазири ўринбосари Евгений Енин.

«Энди келаси ҳафтада Эрон билан дастлабки музокараларни ўтказамиз», - деб қўшимча қилди мулозим.

«Ukraine International Airlines» авиакомпаниясининг Boeing 737-800 йўловчи самолёти Теҳрон – Киев йўналишида PS752 рейсини амалга ошириши лозим эди. 8 январь куни эрта тонгда «Имом Ҳумайний» аэропортидан ҳавога кўтарилган авиалайнер ракеталар билан уриб туширилди.

Самолёт бортидаги 167 йўловчи ва 9 экипаж аъзосининг барчаси ҳалок бўлди. Эрон ҳукумати 11 январь куни авиалайнер ҳарбийларнинг хатоси туфайли уриб туширилганини тан олди.

Кейинчалик, Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК) аэрокосмик кучлари қўмондони Амир Али Ҳожизода самолётнинг уриб туширилиши билан боғлиқ жавобгарликни ўз зиммасига олди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Эронда уриб туширилган Украина самолётининг қора қутилари расшифровка қилинди