
Фото: belta.by
Беларусда россиялик ёлланма аскарлар қўлга олингани хабар қилинди. БЕЛТА агентлиги воқеа тафсилотларини келтирмоқда.
Хабар қилинишича, 32 киши қўлга олинган бўлиб, уларнинг барчаси Вагнер хусусий ҳарбий компанияси жангчиларидир.
Агентликнинг ўз манбаларига таяниб маълум қилишича, сайловолди кампанияси даврида мамлакатдаги барқарорликни издан чиқариш учун Беларусга 200дан ортиқ ёлланма аскар ташланган.
Очиқ манбаларда қайд этилишича, Вагнер компанияси жангчилари Украина, Сурия ҳудудидаги жангларда иштирок этган, айни пайтда Ливиядаги тўқнашувларда ҳам қатнашмоқда. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.