18:33 / 31.07.2020
2 150

ЖССТ раҳбари коронавируснинг тарқалишида ёшларни айблади

ЖССТ раҳбари коронавируснинг тарқалишида ёшларни айблади
Фото: AP Photo
Дунёнинг қатор давлатларида коронавирус билан касалланиш ҳолатларининг кескин ошишига зарурий ҳимоя чораларига риоя қилмаётган ёшларнинг бепарволиги сабаб бўлмоқда. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари Тедрос Гебрейесус маълум қилди.

«Далиллар шуни кўрсатмоқдаки, айрим давлатларда COVID-19 билан касалланиш ҳолатларининг ортишига Шимолий ярим шардаги ёзги мавсумда ўзларининг ҳимоя тўсиқларини сусайтираётган ёшларнинг хатти-ҳаракатлари сабаб бўлмоқда», — дейди Гебрейесус.

ЖССТ раҳбарининг сўзларига кўра, ёшлар худди бошқалар каби ўзларини ҳимоя қилиш йўлида барча эҳтиёт чораларини кўришлари лозим. «Бу ҳақда олдин ҳам айтганмиз ва яна такрорлаймиз: ёшлар енгилмас эмас. Ёшлар ҳам касалликка чалиниши, ўлиши ва вирусни бошқаларга юқтириши мумкин», — дейди ташкилот бош директори.

ЖССТнинг Фавқулодда касалликлар бўлимининг бошлиғи Мария ван Керкховенинг сўзларига кўра, касаллик ёшларда кўпинча енгил шаклда кечади, бироқ ЖССТда касаллик ёшларда ҳам оғир кечгани ёки ўлим билан тугагани тўғрисида маълумотлар бор. «Бундан ташқари, сиз соғлом бўлишингиз мумкин, бироқ ҳамроҳ касалликлари бор ёши катта инсонларга касалликнинг юқишида воситачига айланиб қоласиз», — дейди Керкхове.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » ЖССТ раҳбари коронавируснинг тарқалишида ёшларни айблади