08:25 / 01.08.2020
521

Hermès брендининг сумкаси аукционда 300 минг долларга сотилди

Hermès брендининг сумкаси аукционда 300 минг долларга сотилди
Фото: The Independent
Франциянинг Hermès модалар уйига тегишли фавқулодда ноёб сумка Лондондаги Christie’s аукцион уйида рекорд суммага сотилди.
The Independent’нинг ёзишича, аксессуар 300 минг долларга баҳоланган.

Аукционга Hermès Diamond Himalaya Birkin ноёб сумкаси қўйилган. У Нил тимсоҳи терисидан ишланган ҳамда 18 қиротли оқ олтин ва бриллиантлар билан безатилган.

Сумкани ким сотиб олгани ошкор этилмаган. Аукцион уйи вакилларининг сўзларига кўра, сумкани сотиб олиш илинжидагиларнинг 34 фоизи савдоларда биринчи марта қатнашган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)