16:13 / 06.08.2020
2 416

Зеленский Лукашенкодан рус "вагнерчиларни" Украинага топширишни сўради

Зеленский Лукашенкодан рус "вагнерчиларни" Украинага топширишни сўради
Россиянинг икки қўшниси Украина ва Беларус президентлари телефон орқали суҳбатлашди. Украина президенти матбуот хизматининг хабар беришича, давлат раҳбарлари Белорусда қўлга олинган Вагнер хусусий ҳарбий компанияси (ХҲК) жангчилари деб ҳисоблаган 33 нафар россияликлар масаласини муҳокама қилди.

"Умид қиламанки, Украина ҳудудида террорчилик фаолиятида гумон қилинганларнинг барчаси амалдаги халқаро-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ жавобгарликка тортиш учун бизга топширилади", деди Владимир Зеленский суҳбат чоғида.

Белорус президентининг матбуот хизматига кўра, мамлакат ҳуқуқ-тартибот идоралари бу масала бўйича Россия ва Украина билан имзоланган шартномалар доирасида ҳамкорлик қилишга тайёр.

Руслар ҳибсга олингандан сўнг, Беларус ҳукумати Украинадан Вагнер ХҲК жангчиларининг Украина ҳудудидаги жиноятларга алоқадорлигини текширишни сўраганди. Украина Миллий Хавфсизлик ва Мудофаа Кенгаши ҳибсга олинган русларни Киевга топширишни таклиф қилишларини айтишди.

Белорусда руслар ҳибсга олингандан сўнг, ёзувчи Захар Прилепин ҳибсга олинганлар орасида ўзини "Донецк Халқ Республикаси" деб эълон қилган унинг баталёнининг "икки-уч" собиқ жангчилари борлигини айтди. "Новая газета" нинг хабар беришича, камида учта маҳбус Донбассда, яна етти нафари Сурияда жанг қилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Зеленский Лукашенкодан рус "вагнерчиларни" Украинага топширишни сўради